Карантин қоидаларига риоя қилайлик!

Юртимиздаги эпидемиологик вазият ҳали барқарорлашмаганлиги, қолаверса, дунё бўйича коронавирус инфекциясининг тарқалиши ортаётгани туфайли ҳар бир туманда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши дарвнинг ўзи тақазо этмоқда.

Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги йиғилиш ушбу масалаларга бағишланди. Туман ҳокими ҳар бир ташкилот раҳбари коронавирус пандемияси даврида киритилган чеклов чораларини кенг аҳолига тушунтириш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик учун тарғибот ишларини жонлантириш кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, савдо нуқталари, дорихоналарга карантин қоидалари акс этган тарқатма материаллар тарқатилиши зарурлиги таъкидланди. Туман ҳудудида фаолият кўрсатувчи дехқон бозорларида дизенфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чоралар белгиланди

Йиғилишда баён этилган тартиблар бир томондан коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олишга, бошқа томондан эса карантин даврида фуқароларимизнинг соғлиғи ҳамда ижтимоий муҳофазасини қатъий таъминлашга қаратилганлиги билан эътиборлидир.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM