Фермер 120 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди

Самарқанд туманидаги “AZAM AZAMAT AGRO” фермер хўжалигининг 3,5 гектар ер майдонида замонавий усулда токзор барпо этилган бўлиб, узумнинг ҳусайни, ризамат, кишмиш, келинбармоқ сингари экспортбоп навлари парваришланмоқда. Шунингдек, бу ерда 18 гектарлик интенсив боғ ҳам ташкил этилган.
Ушбу токзор ва боғда етиштирилган маҳсулот асосан экспортга йўналтирилади. Жумладан, пандемия шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида фермер хўжалиги Россия, Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларига умумий қиймати 120 минг АҚШ доллари бўлган 144 тоннадан ортиқ карам, ўрик, олма, шафтоли маҳсулотларини экспортга чиқарди.
Фермер хўжалиги аъзолари ушбу маҳсулотларни экспортга йўналтиришда хўжалик тасарруфидаги махсус совуткичга эга 15 та замонавий юк автомобилларидан фойдаланмоқда. Айни пайтда хорижга узум экспорт қилиш учун зарур ишлар бажарилмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM