Таълим - келажак пойдевори Бунга барча масъул

Халқ таълими ходимлари олдига қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган “Ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича чора-тадбирлар” мавзусидаги видеоселектор йиғилишида Самарқанд тумани халқ таълими бўлими ходимлари ZOOM платформаси орқали иштирок этди.

Йиғилишда 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишларини назорат килиш, битирувчиларни ишга жойлаштириш, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари танқидий муҳокама этилди.

Шунингдек,  таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Жумладан, жорий йил 16 июль ҳолатига кўра, тумандаги 54 та умумтаълим мактабларининг 40 таси янги ўқув йилига 74,1 фоиз тайёр эканлиги қайд этилди. Янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўлиқ охирига етказилмаган 14 та мактабда камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилаб берилди. Мазкур таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

2020-2021 ўқув йилида таълим муассасаларига вариатив (ўқув режани ихтиёрий танлаш) ўқув режаларни жорий этиш йўллари, 5 ташаббус доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган онлайн кўрик-танловларда қатнашиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Айрим таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг иш фаолиятидаги камчиликлар танқидий муҳокама этилди.

Самарқанд тумани ХТБ ахборот хизмати.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM