Навбатдаги семинарда экспорт ва импорт масалалари муҳокама этилди

Ҳокимлик аппаратининг масъул ходимларини сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ҳамда жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш мақсадида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Самарқанд туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ш.Аслиев ҳудудда фаол инвестицион муҳитини шакиллантириш, экспортини ривожлантириш ва импортини қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳамда амалдаги ижроси тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳамда жаҳонда содир бўлаётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM