Хотин-қизларга тавсияномалар берилди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилдан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда хотин-қизлар учун қўшимча грант ўринлари ажратилиши белгиланган. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига шу мазмунда тушган мурожаатлар ўрганилиб, муносиб номзодларнинг ҳужжатлари республика ишчи гуруҳига тақдим этилганди.

Ишчи гуруҳ қарори билан низомга мувофиқ деб топилган Самарқанд туманида яшовчи хотин-қизларга тавсияномалар бериш бошланди.

– Тақдим этилган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда, батафсил ўрганилди, белгиланган мезонларга мос келиши таҳлил қилинди, – дейди туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саид Мардонов. – Тавсияномага эга бўлган номзодлар ажратилган 4 фоизлик қўшимча грант учун имтиҳон топширишади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 20 июлга қадар тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан давлат тест марказига тақдим этилади. Шу асосда абитуриентларга имтиёз қўлланилади. Яъни, онлайн рўйхатдан ўтишда тавсиянома маълумотлари дастурга киритилмайди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM