Самарқанд туманида 3 та ширкат фаолият кўрсатади

Бугунги кунда туманда 53 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Шундан 51 таси икки қаватли, 2 таси эса тўрт қаватли бўлиб, 892 та хонадондан иборат. Ушбу уйларни мувофиқлаштириш учун 3 та яъни, “Нур омад парранда”, “Газчилар алангаси” ва “Гулобод” ширкатлари фаолият кўрсатмоқда.

2019-2020 йил манзилли дастур ижросини таъминлаш мақсадида “Гулобод” махалласида жойлашган икки каватли 8-уйнинг томи, фасади, йўлаклари ва ертўла қисмидаги оқова хамда сув тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун шартнома асосида “АРТ Юпитер” пудратчи ташкилот томонидан 200,7 миллион сўмлик лойиха смета ҳужжати тайёрланган. Бугунги кунда “Агробанк” туман филиали томонидан 90,0 миллион сўм кредит маблағлари ажратилган.

Ҳозирда кўп қаватли уйлар атрофларини ободонлаштириш, ноқонуний қурилишларни бузиш ва уйлар олдидаги йулакларни бетонлаш, ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмокда.

Бундан ташқари тумандаги барча хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари олинган кредит фоизларидан ва мажбурий бадал тўловидан қарздорлиги мавжуд бўлган фуқароларга тўловларни амалга ошириши учун кунлик мониторинг ишларини ҳам олиб боришмоқда.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM