Самарқанд тумани ҳокими Носир МАВЛОНОВ туман аҳолисини Қурбон ҳайити билан табриклади

Азиз тумандошлар!
Сизларни саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бугун пандемия сабабли барчамиз синовли кунларни бошимиздан ўтказяпмиз. Шундай мураккаб вазиятда миллатимизга хос бўлган  меҳр-оқибат, инсонийлик, хайр-саховат каби олийжаноб ҳислатлар, ҳамжиҳатлилик ушбу синовларни енгишда барчамизга куч-қувват бўлмоқда.
Бу айём арафасида кекса отахону онахонларимизнинг юртимиз тинчлиги, халқимиз бошига ташвиш солаётган турли иллатларнинг йўқ бўлиб кетишини тилаб қилган эзгу ниятлари ижобат бўлсин.
Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий қутлайман.
Хонадонларимиздан файзу барака ва осойишталик аримасин!

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM