Жорий йилнинг ўтган даврида 1269 та янги иш ўринлари яратилган

Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги ўқув соатида туман ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саид Мардонов маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқаларга экин экиш ва бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат бозоридаги вазиятни юмшатиш, ишсиз аҳоли қатламларини бандлигига кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этилдики, Самарқанд туманида 2020 йилда 3250 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Январь-июль ойларида 969 та лойиҳа ишга туширилиб, 1269 та янги иш ўринлари яратилди.

Пандемия давридаги ишсизликни олдини илиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарорига асосан тумандаги 54 та умумтаьлим мактабларида 108 нафар битирувчи ёшлар мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида жамоат ишларига жалб этилган.

Енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун 2020 йил январь-июль ойларида 66 нафар ишсиз ва кам таъминланган (темир дафтар бўйича) фуқароларга 147,2 миллион сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилди.

Семинарда барча саволларга атрофлича жавоб берилди.

        

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM