Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Н.Мавлонов олиб борди.

Сессия кун тартиби ва котиби тасдиқлангач, депутатлар сессия ишига қўйилган масалалар муҳокамасига киришди.

Дастлаб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Тўлқин Меҳмонқуловнинг Самарқанд туманида карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатьий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Мамлакатимизда 2020 йил 17 мартдан бошлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича чеклов тадбирлар жорий этилган эди. Хусусан, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, Самарқанд давлат тиббиёт институтити, ВСЭОМ, ИИБ, Миллий гвардия ва яна бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятда короновирус пандемияси асоратларини камайтириш, беморларни даволаш, кузатувга олиш ва касалликка қарши курашишда самарали тизим ишлаб чиқилди.

Туманимизда ҳам эпидемик барқарорликни таъминлаш, мавсум давомида профилактик ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарали ўтказилишини таъминлаш, туман ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида қўйидаги ишлар амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 14-сонли, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 24 январдаги 65-у сонли буйруқлари ишлаб чиқилиб, туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 30 январдаги 17-ф сонли бўйруғи чиқарилди ва чора тадбирлар  режаси  ишлаб чиқилди.

Ушбу буйруқлар асосида мувофиқлаштирувчи штаб ташкил қилинди. Штаб етакчи мутахассислар, керакли жихозлар билан таъминланиб, интернет тармоғига уланди. Фуқароларнинг мурожаатларини телефон орқали амалга ошириш йулга қуйилди. Барча бўлимларга кириш жойларига кўргазмали эслатмалар осиб қуйилди. Тиббиёт бирлашманинг терапия мажмуаси ёпилиб, юқумли касалликлар бўлимида жами 163 та захира ўринлари яратилди.

Туман тиббиёт бирлашмасининг барча бўлимлари, КОП, ҚВПларида муассаса ходимлари томонидан дезинфекция ишлари ўтказилди. Бирлашмага мавсум бошидан Перигидроль 33% -3 780 000 сўмга, АБК -22 000000 сўмга, спирт 96% 1 352 400 сўмга, шприцлар -29 666 000 сўмга, Система 11250000 сўмга, бир марталик қўлқоп – 25 662 000 сўмга, бир марталик ниқоблар -13 950000 сўмга ва дезинфекция қилиш учун 12 дона пульвизаторлар, тана хароратини ўлчаш учун 6 дона контактсиз термометрлар харид қилинди.

Туманда аҳоли орасида тана ҳарорати ва “COVID-19” белгилари билан тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаатларнинг ошишини инобатга олиб вилоят ҳокимлиги томонидан қўшимча равишда 5 та ДАМАС автомашиналари ҳамда “COVID-19”га қарши курашаётган тиббий ходимларни шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 40 млн сўмлик маблағ асосида Самарқанд туманидаги “Зулфия” хусусий корхонасидан 400 та махсус ҳимоя кийимлари сотиб олинди ва тиббий ходимлар тарқатилди.

Шунингдек, бирлашманинг тез ёрдам бўлимида иситмаловчи беморларнинг кунлик руйхати тузилиб, штаб орқали КТМП, КОП ва КВП ходимларига етказиб берилиши ва улар томонидан назоратга олиниши йулга қуйилди. Гумон қилинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида, тез ёрдам бўлимида махсус 3 та бригада тузилиб, тезкор тиббий хизмат кўрсатиш йулга қуйилди. Махсус бригада ходимлари шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланди.

Бундан ташқари Самарқанд вилоятида карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан, фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, туманда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, Миллий гвардия туман бўлими, прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қаршиши кўрашиш департаментининг туман  бўлими, туман молия бўлими, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ветеринария бўлими, туман “Мароқанд” деҳқон бозори, туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиологик-осойишталик маркази эпидемиологларидан иборат туман штаби туну-кун фаолият олиб бормоқда.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM