Самарқанд туманидаги “Мароқанд агро инвест” фермер хўжалиги томонидан олма, шафтоли ва гилоснинг экспортбоб навлари етиштирилмоқда

“Фермер хўжалигимиз 2016 йилда ташкил этилган, - дейди “Мароқанд агро инвест” фермер хўжалиги раиси Феруз Халимий. - Асосан боғдорчиликка ихтисослашган хўжалигимизнинг умумий ер майдони 28 гектарни ташкил этади. Жумладан, 13 гектарига олманинг пакана бўйли Туркиянинг “Fuli”, “Pink lady” ва “Jeromine” нави, 5 гектарига нокнинг “Dvji” ва “Baxribey” нави, 5 гектарига гилоснинг “Ziraat”ва “Regena gold” нави ҳамда 5 гектарига шафтолининг “Nektarin” (туксиз шафтоли) нави етиштирмоқда.

Фермер хўжалигида дастлабки йилдан бошлаб бир гектар олмадан 10-12 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Боғ Туркия технологияси асосида тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда томчилатиб суғориш йўли билан интенсив усулда етиштирилмоқда. Етиштирилган мевалар тўлиқ хорижга экспорт қилинади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM