Ташқи реклама қандай талабларга мос бўлиши керак?

Бу савол бугун кўпчиликни ўйлантирмоқда. Чунки жойларда ўрнатилган турли реклама воситалари, баннерларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори талабларига мос эмаслиги ўрганишлар давомида аниқланмоқда.

Хусусан, соҳага алоқадор ходимлардан иборат ишчи гуруҳи тумандаги Янгиариқ ва Миронкул маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи М-37 магистрал йўли бўйлаб жойлашган бино ва иншоотлар, савдо, умумий овқатланиш шаҳобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари пештоқларидаги реклама воситаларининг қонун талабларига мос келиши ўрганилди.

Жараёнда орфографик хато билан ёзилган ёзувлар, тарғибот воситалари, иккиламчи маъноли сўзлар ва маънавиятимизга тўғри келмайдиган суратларнинг жойлаштирилгани аниқланди. Ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишлари олиб борилиб, маълум муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бунёд ЯРАШЕВ,
туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,

давлат тили тўғрисидагиқонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM