Самарқанд шаҳрига Самарқанд туманидан неча гектар ер майдони ўтади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 июлдаги фармойиши билан Самарқанд шаҳрининг бош режасини ўзгартириш ҳамда шаҳар ҳудудини кенгайтириш масаласини қайта кўриб чиқилмоқда, дейди zarnews.uz

Ҳудудини кенгайтириш ҳисобидан Самарқандни миллионли шаҳарга айлантириш мақсадида дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Бугунги кунда 209 маҳаллада 548,3 минг киши истиқомат қилаётган Самарқанд шаҳри майдони 12,4 минг гектарни ташкил этади ва 4 та туман билан чегарадош.

Самарқандни миллионли шаҳарга айлантириш учун Самарқанд туманидан 15,1 минг гектар ер майдони ва 68 та маҳаллада яшовчи 232,3 минг нафар аҳоли қўшилиши режалаштирилган.

Паст Дарғом туманидан эса 19,4 минг нафар аҳоли яшайдиган 8 та маҳалланинг 2137 гектар ер майдони кўҳна кент ҳудудига айланиши мумкин.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Оқдарё туманидан 1448 гектар ер майдонни эгаллаган 9,2 минг нафар аҳоли мавжуд иккита маҳаллани ҳам Самарқанд шаҳрига қўшиш таклифини берган.

Тойлоқ туманидаги 7 та маҳалла вилоят маркази ҳудидаги ўтиши кўзда тутилган. Бу билан Самарқанд шаҳри 1305 гектар ер майдони ва 11,2 минг нафар аҳоли ҳисобига кенгаяди.

Мазкур таклифлар амалга ошса, Самарқанд шаҳри аҳолиси 820,4 минг нафар, майдони эса 32,4 минг гектарни ташкил этади.

Бундан ташқари, талабалар, туманлардан келиб пропискасиз яшайдиганлар ва ишлайдиганларни инобатга олганда шаҳар аҳолиси 1 миллион кишидан ошади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM