Янги хонадон эгаси бўлишни истаганлар учун яна бир имконият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан уй-жойга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, фаол ёшлар ва шу тоифадаги бошқа эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан қайтарилмаслик шарти билан субсидия ажратилади.

Туманимизда ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилган. Айни пайтда Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги "Обод маскан" маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уй-жойга муҳтож оилалар учун қўшимча 114 та хонадон ажратилди. Бу борада фуқароларни танлаб олиш бўйича амалий ишлар бошланди.

 

Фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

1. Оила аъзоларининг паспорти ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари.

2. Никоҳ гувоҳномаси

3. Маҳалладан оила аъзолари тўғрисида далолатнома.

4. Иш ҳаққи тўғрисида маълумотнома

 

Хужжатлар 1 октябрга қадар Давлат хизматлари марказида қабул қилинади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM