Туман ҳокимлигига етти ой давомида 3608 та мурожаат бўлган

Туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги ўқув соатида шу ҳақда маълум қилинди.

Дастлаб туман ҳокимлиги девонхона бўлим мудири Фурқат Мисировнинг ахбороти тингланди.

Таъкидлаганидек, туман ҳокимлигида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатларнинг ижроси ўрганилди.

Ўрганишда, январ-август ойлари мобайнида жами 3608 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2702 таси жисмоний ва юридик шахслар томонидан, 259 таси юқори ташкилотлардан, 260 таси Халқ қабулхонаси ва 387 таси бошқа ташкилотлар орқали келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқишда туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилот рахбарлари ҳамда ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилмаганлиги кузатилди.

Хусусан, ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқиш белгиланган бўлса-да, ўтган давр давомида 87 та мурожаатларга бир ойлик муддат ўтиб жавоб хати берилган.

Йиғилиш давомида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси Шахбоз Темуров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилони жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қорори мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM