Прокурор сайёр қабул ўтказди

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, туман прокурорига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш олиб борилаётган ислоҳотларнинг бир бўғинидир. Шу боисдан ҳар бир сектор раҳбари сайёр қабулларда аҳолининг мурожаатларига ечим изламоқда.

Шу мақсадда туман прокурори Жавлон Санаев Навобод маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди. Қабулда мазкур маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда ҳудуддаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид камчиликлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.

Қабул давомида келиб тушган 20 га яқин мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилиши, имкони борича муаммолар фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиниши тушунтирилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM