Туманда ичимлик суви таъминотининг аҳволи қандай?

Бугунги кунда Самарқанд тумани ҳудудида 226 та сув иншоотлари мавжуд. 256,8 минг аҳолидан, 222,5 минги ёки 96.7 фоиз аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланган.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Самарқанд туман бўлимида жорий йилнинг ўтган 8 ойида 1 миллион 527 минг метр куб ичимлик сув ишлаб чиқарилган. Унинг 1 миллион 471,2 минг метр куби аҳолига, 55,8 минг метр куби ташкилотларга етказиб берилган. Яъни, саккиз ойда 1 миллиард 520 миллион сўмлик ичимлик суви тарқатилган.

Жорий йилда “Юқори қайнама”, “Миришкор”, “Шўрбоича” маҳаллаларида 4,8 километр асосий ичимлик сув тармоқлари янгисига алмаштирилган. Шунингдек, “Гулобод”, “Юқори қайнама”, “Миришкор”, “Қозиқўрғон”, маҳаллаларидаги сув иншоотларининг 4 та эскирган сув насослари янгисига алмаштирилган.

Бундан ташқари, Улуғбек сув иншоотида ва “Қуйи қайнама”, “Шўрбои”, “Шўрбоича”, “Равонак”, “Навбоғ”, “Захлик” маҳаллаларидаги сув иншоотларининг насослари таъмирланган.

Бугунги кунда оқова хизмати сифати бирмунча пасайиб кетганлиги барчага маълум. Айни шу йўналишдаги ишлар сифатини ошириш мақсадида туманда катта ишлар олиб борилаяпти.

Жумладан, тасдиқланган дастур доирасида “Гулобод” шаҳарчасидан “Шовдор” ариғигача узунлиги 3,08 километр, диаметри 500 миллиметрли оқова тармоғи тортиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу 865,8 минг долларлик лойиҳа қурилиши “Махсус сув қурилиш” пудратчи корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туманнинг “Паррандачилик” ва “Янгиҳаёт” маҳаллалари оралиғида оқова тармоғи тортилмоқда.

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM