Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Н.Мавлонов олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала, Самарқанд туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуднинг барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажаришга қаратилган амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу борада туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Искандар Комиловнинг маърузаси тингланди.

Масъул ташкилот раҳбари билан биргаликда “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан бирга, таҳлиллар асосида жойлардаги муаммоларни ҳал этиш, кўрсаткичлари нисбатан паст бўлган корхона ва ташкилотларга кўмаклашиш чораларини кўриш, тумандаги бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалардан (давлат активларидан) самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса кредитларни ўз вақтида ажратилишини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турини кўпайтириш ҳамда маҳсулотларни ички ва ташқи бозорини топишга кўмаклашиш, янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва уларнинг яшовчанлик даражасини ошириш каби чора-тадбирдлар депутатлар эътиборида бўлди

Бундан ташқари Самарқанд туманида “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни қўллаб қувватлаш борасида олиб борилган ишлар ва яшаш шароити яхшиланган оилаларни камбағал оила (“темир дафтар”) рўйхатидан чиқариш, туманда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда туманда коронавирус инфекциясига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида олиб бораётган ишлари борасидаги маърузалар тингланди.

Шундан сўнг сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2020 йил 7 октябрдаги 10-Қ-к-сонли қарорига асосан Хасанов Шавкат Орифович Самарқанд туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқланди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM