Рамазон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларида пойтахтга саёҳат ташкил этилди
04.05.2022 - 12:40Бутунжаҳон туризм ташкилоти маълумотларига кўра, кейинги йилларда дунё бўйлаб туризм соҳаси тобора кенгайиб бормоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ўртача ёши 2010 йилда 60 ёшни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 45 ёшни ташкил этади. Бу эса мамлакатимизга ташриф буюрувчи туристларнинг янада кўпайиб бораётганлигини кўрсатади. Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида маҳаллий туристлар сони ортиб бораётгани қувонарли ҳол.