Янгиликлар

Оҳалик обод масканга айланмоқда

Йўл  инфраструктурасини яхшилаш мақсадида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Самарқанд тумани Оҳалик маҳалласи ҳудудига асфальт ётқизилгани ҳақида аввал ҳам хабар қилган эдик. Шундай хайрли тадбир бугун Ўрта Оҳалик маҳалласи ҳудудини ҳам қамраб олди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари 500 метр таъмирталаб йўлга асфальт ётқизишди. Маҳалланинг ички кўчаларига қум-шағал тўкилиб, текисланмоқда.

Оддий сартарошдан Бош вазир ўринбосаригача... Самарқандлик ёш ижодкорнинг “Биз билмаган мухлислар” лойиҳасидан кўзланган мақсад нима?

Самарқанд тумани фуқароси бўлган ёш ижодкор Рустамжон Аҳрорқулов 2019 йилдан бери “Биз билмаган мухлислар” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Хўш, бу лойиҳанинг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

ҲУРМАТЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР!

Жорий йилнинг 18 май куни соат 9:00 да Самарқанд туман ҳокимлиги томонидан ПРЕСС-ТУР ташкил этилмоқда.

Унда иштирокчилар Самарқанд туманидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида яратилаётган шарт-шароит билан таништирилади.

Транспорт соат 9:00 да вилоят Матбуот уйи олдидан жўнайди.

Қўшимча маълумот учун:  +99888 223-09-06

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Навбатдаги сайёр қабул Ражабаминда ўтказилди

Ражабамин маҳалласида ташкил этилган қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман халқ таълими, мактабгача таълим, бандлик, тиббиёт бирлашмаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди. Унда 30 дан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланди.

Ҳоким ўринбосарларининг бош мутахассислари учун малака ошириш курслари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали Давлат бошқарув академияси билан ҳамкорликда вилоятда қуйи бўғин раҳбарлари, яъни туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарларининг бош мутахассисларига вилоятдаги соҳавий олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва давлат органлари, ташкилотларидан малакали амалиётчи мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув-машғулотлар ташкил этди.

Бўзи маҳалласида ишлар қизғин

Ҳар бир маҳалланинг ободлигига бугун алоҳида эътибор қаратилиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Самарқанд туманида ҳам бу борадаги ишлар айни кунларда қизғин давом эттирилаётир.
Самарқанд тумани Бўзи маҳалласининг ички йўллари таъмирталаб эканлиги аҳолини бир мунча қийин аҳволга солиб қўярди. Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида маҳалланинг 1,2 километр йўлига қум-шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилган. Шу билан бирга асфальт ётқизиш ишлари ҳам олиб борилади. Маҳалла ҳудуди эса ободонлаштирилмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM