Янгиликлар

Автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда

Жорий йил “Овози Самарқанд” газетасининг 12 майдаги 38 сонида Самарқанд туманидаги Оҳалик маҳалласидан шаҳар марказига автобус қатнови йўлга қўйилмагани, бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётгани ҳақидага мақола эълон қилинди.

Айём кунлари бир биримиздан хабар олиш - азалий қадриятимиз

Рамазон ҳайити муносабати билан Самарқанд тумани ҳокими бошчилигидаги кенг жамоатчилик вакиллари туман марказидан узоқда яшовчи кекса авлод вакиллари, нуронийлар, эл-юрт равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган фуқаролар ҳолидан хабар олишди.

Гулободнинг ички йўлларига бетон ариқлар ўрнатилди

Самарқанд тумани Гулобод маҳалласи кун сайин ўзгача қиёфа касб этиб бормоқда. Шу вақтга қадар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан кўплаб кўчаларни реконструкция қилиш, кенгайтириш, тош-шағал тўкиб, йўл четига бетон ариқлар ўрнатиш каби бир қатор ишлар бажарилди.
Айни кунларда ҳам бу ишлар изчил давом эттирилаётир. Маҳалласининг ички йўллари обод бўлмоқда. Хусусан, 300 метрдан ортиқ йўл четига бетон ариқлар ўрнатилди. Шунингдек, асфальт ётқизиш ишлари ҳам якунига етказилмоқда.

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг туман аҳлига Рамазон ҳайити табриги

Ҳурматли тумандошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу улуғ айём кунларида қилаётган эзгу орзуларимиз, тоат-ибодатларимиз ижобат бўлсин. Яратганнинг ўзи юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва қут-баракани бардавом қилсин.

Яна бир бор Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

 Президент 100 нафар фуқарони афв этди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаро афв этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM