Янгиликлар

Самарқанд туманида каннабис етиштираётган шахс аниқланди

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд туманида профилактика инспекторлари томонидан туманнинг Рустам маҳалласида яшовчи шахс каннабис гиёҳванд ўсимлиги ўстирaётгани аниқланган (https://t.me/kunuzsamarqand/4906).

Қайд этилишича, 46 ёшли Т.А. яшаш ҳовлисида ўстираётган 73 туп каннабис тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

Самарқанд туманидан 3 нафар фуқаро афв этилди

Бахт тушунчасини инсонлар турлича тасаввур қилади. Кимдир уни тинчлик-хотиржамлик ёки сиҳат-саломатликда деса, бошқа биров оила, дўстлар даврасида, яхши даромадли ишда деб билади. Умуман, бахт ҳақида гап борганда ҳар ким уни ўз дунёқараши, тафаккури билан ўлчайди ва хулосага келади. Маҳкумликдаги одам учун эса озодлик, оиласи бағрида бўлиш бахт. Улар учун бундан ширин, бундан азиз, қиммат сўз дунёда йўқ.

Ўзбекистон Facebook, TikTok, Telegram ва бошқа компанияларга талабнома юборди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун ижросини ўрганишга бағишланган назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.

Унда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси ҳамда ушбу ҳужжатнинг 2021 йил 15 апрель куни кучга кириши назарда тутилган 271-моддаси ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда

Жорий йил “Овози Самарқанд” газетасининг 12 майдаги 38 сонида Самарқанд туманидаги Оҳалик маҳалласидан шаҳар марказига автобус қатнови йўлга қўйилмагани, бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётгани ҳақидага мақола эълон қилинди.

Айём кунлари бир биримиздан хабар олиш - азалий қадриятимиз

Рамазон ҳайити муносабати билан Самарқанд тумани ҳокими бошчилигидаги кенг жамоатчилик вакиллари туман марказидан узоқда яшовчи кекса авлод вакиллари, нуронийлар, эл-юрт равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган фуқаролар ҳолидан хабар олишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM