Янгиликлар

Самарқанд туманидаги боғчада “Ватанпарвар гуруҳи” ташкил этилди

Самарқанд туманида жойлашган “Kamelot”  номли  нодавлат бошланғич таълим ташкилотида “Ватанпарвар гуруҳи” ташкил этилди.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон кубогининг янги ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоят ва шаҳарларидан борган 160 дан ортиқ 2001-2002 йилларда туғилган спортчилар совринли ўринлар учун майдонга чиқди. Эътиборлиси мазкур мусобақада туманимиз спортчиси Дониёрхон Нақимов ҳам иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ўсимлик ёғи нархи пасайди

Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлили амалга оширилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Bugun.uz»га хабар берди.

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Мурожаатлар ўз ечимини топади

Бугунги тадбиркор ислоҳотчи, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда. Шу боис уларга муносиб шароит яратишга катта эътибор қаратилган. Уларнинг мурожаатлари ҳам эътибордан четда эмас.

Самарқанд туманидаги “Ниёз бахт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Комил Мунавваров билан тадбиркор Мансур Шариповлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Яқинда ушбу масалани ижобий ҳал қилиб беришда амалий ёрдам сўраб вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM