Янгиликлар

Деҳқон бозорларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади

“Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш;
 аҳолини касбга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи “комплекс хизматлар” кўрсатишни ташкил этиш.

«1 августда қадар АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириш шарт» — Шавкат Мирзиёев

Айни вақт президент раислигида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Газета.ўз мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбари энергетика вазири Алишер Султанов, вазир ўринбосари Шерзод Ходжаевга «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» билан бирга, саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун, иккинчи чоракда жами 15,5 миллиард киловатт электр ишлаб чиқариши зарурлигини айтди.

Энди ғалладан бўшайдиган майдонларга нима экилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15-16 апрель кунлари вилоятимизга қилган ташрифи доирасида фаоллар билан ўтказган йиғилишида Самарқанд туманида мавжуд ғалла майдонлари ўрнига сабзавот маҳсулотларини экиш ва туманни сабзавотчиликка ихтисослаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.

Самарқанд туманида яна 15 нафар аёл доимий даромад манбаига эга бўлди

Самарқанд туман ҳокимлигида “Аёллар дафтари”га киритилган 15 нафар хотин қизларга доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тикув машиналари топширилди.

Самарқанд туманидаги боғчада “Ватанпарвар гуруҳи” ташкил этилди

Самарқанд туманида жойлашган “Kamelot”  номли  нодавлат бошланғич таълим ташкилотида “Ватанпарвар гуруҳи” ташкил этилди.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон кубогининг янги ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоят ва шаҳарларидан борган 160 дан ортиқ 2001-2002 йилларда туғилган спортчилар совринли ўринлар учун майдонга чиқди. Эътиборлиси мазкур мусобақада туманимиз спортчиси Дониёрхон Нақимов ҳам иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM