Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ўсимлик ёғи нархи пасайди

Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлили амалга оширилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Bugun.uz»га хабар берди.

Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Мурожаатлар ўз ечимини топади

Бугунги тадбиркор ислоҳотчи, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда. Шу боис уларга муносиб шароит яратишга катта эътибор қаратилган. Уларнинг мурожаатлари ҳам эътибордан четда эмас.

Самарқанд туманидаги “Ниёз бахт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Комил Мунавваров билан тадбиркор Мансур Шариповлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Яқинда ушбу масалани ижобий ҳал қилиб беришда амалий ёрдам сўраб вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишган.

Самарқанд туманидаги Хайрмари поён маҳалласида “Хотира айвони” очилди

Бугун мамлакатимизда нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни арафасида турли маданий-маърифий ва хотира тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, Самарқанд туманида ҳам бу каби тадбирлар кенг нишонланмоқда. Тадбирлар доирасида тумандаги 59 нафар фронт орти қатнашчиларининг ҳолидан хабар олинди. Бу эзгу тадбирларимиз бугун ҳам давом этмоқда.

Навбатдаги сессия ўтказилди

Сессияда дастлаб, Самарқанд туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фирдавс Ғаниевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган “ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, тумандаги 74 та маҳал

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM