Янгиликлар

Гулобод маҳалласида 740 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди

38-умумтаълим мактабининг очилиш маросимида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маросимда туман ҳокими таълим соҳасига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритди.
Қайта қиёфада тикланган мазкур замонавий мактаб қурилишида “Сам Дор Строй Сервис” МЧЖ пудратчи ташкилоти бинокорларининг ҳиссаси бор. “Обод қишлоқ” дастури доирасида мактабнинг қурилиш-реконструкция ишларида 2 миллиард 480 миллион сўм маблағ сарфланди. Бугун ушбу муассаса замон талаблари асосида таъмирланиб, барча жиҳозлар билан таъминланди.

19 миллион долларлик корхона иш бошлади

Самарқанд туманидаги "Master Preme Jiangsu Mittal" масъулияти чекланган жамияти Хитой билан ҳамкорликда тайёр тунука маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 12 миллион доллар инвестиция асосида иш бошлаган корхонанинг умумий майдони 5 гектар бўлиб, 40 нафар фуқарони иш билан таъминлади.

“Менинг юртим” телеканали Самарқанд тумани ҳокимига ташаккурнома билдирди

“MY5” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Марказий студия” информацион шоусининг Наврўз байрамига бағишланган махсус сонини Самарқанд вилоятида тасвирга олиш жараёнларида кўрсатган ёрдами учун туман ҳокимига ташаккурнома билдирилди.

КОТИБИЯТ – ЮРИДИК ШАХС

Халқ депутатлари Кенгашлари котибиятларини ташкил этиш 2017 йилда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепциясида назарда тутилган. Тошкент шаҳар ва унинг таркибига кирувчи туманлар халқ депутатлари Кенгашларида котибиятлар пойтахтда бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ўтказилган ҳуқуқий эксперимент доирасида ташкил этилган.

Туман прокурори Ж.Санаев Андижони маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга мухтож, “Темир дафтар”даги оилалар ҳолидан хабар олди

Хусусан, фуқаро М.Муҳаммадиевани бориб кўрди. У 2013 йилдан буён даволаниб келади. Афсуски саломатлигида ижобий ўзгариш бўлмаганлиги сабабли пойтахтимиздаги малакали шифокорлар кўригидан ўтиши кераклиги аниқланди. Туман прокурори бу борада амалий ёрдам кўрсатиб, Тошкентда даволанишига кўмаклашадиган бўлди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM