Янгиликлар

Алимент тўламаган оталар қамалди

Самарқанд туман ҳокимлигида ўтказилган сайёр суд шундай қарор қабул қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро У.Б. ўз фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган. Афсуски 25 ойдан буён алимент пулларини тўламаганлиги сабабли 19 миллион 161 минг сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан.

Маҳаллалар обод бўлмоқда

Самарқанд туманидаги ҳар бир маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ариқ ва зовурлар турли чиқиндилардан тозаланиб, дарахтларга шакл берилмоқда. Ҳудуднинг ободлиги учун маҳалла фуқаролари ҳам ўз ҳиссасини қўшаётир.

 

 

Самарқанд тумани Урганжи маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари корхона ва ташкилот вакиллари қатнашди.

Қабул жараёнида 43 нафар фуқародан 56 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг 13 таси жойида ҳал этилди.

 

Ёшлар иштирокида саёҳат уюштирилди

Ички туризмни ривожлантириш, ёшларни моддий ва маданий меросимиз, давлатчилигимиз тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган саёҳат иштирокчилари Пушкин номидаги вилоят ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишди.

Самарқанд тумани Чаман ва Талибарзуи боло маҳалласининг 25 нафар ишсиз ёшлари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларда бўлди. Туман ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган саёҳат давомида ёшлар давлатчилигимиз тарихи, улуғ аждодларимиз маънавий мероси тўғрисида кенг маълумотга эга бўлишди.

Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари ҳамда ДХХ масъул ходими ёшлар билан учрашув ўтказди

"Чоршанба" маҳалласидаги 34-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда тижорат банклари ходимлари, ёшлар ишлари агентлиги, халк талими ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ишсиз ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Ижро интизоми бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ўтказилаётган мазкур семинарда вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати ходимлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармаларида ижро интизоми билан ишловчи масъул ходимлари иштирок этишди. 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM