Янгиликлар

“Прокурор кубоги” ғолиблари тақдирланди

Самарқанд туманидаги барча таълим муассасаларининг 2005-2006 йилларда туғилган йигит-қизлари ўртасида спортнинг волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича ташкил этилган мусобақада ўқувчилар ғолиблик учун майдонга тушди. Бугун “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остидаги “Прокурор кубоги”нинг финал босқичи якунланди.

“Ҳоким кубоги” учун баҳслар бошланди

Аҳолини оммавий спортга янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида туманда спортнинг каратэ-до тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаларига старт юберилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими ёшлар ўртасида спортга қаратилган эътибор ва яратилган имкониятлар хусусида сўз юритди. Барча иштирокчиларга омад тилади.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё ва боршқа вилоятлардан 100 га яқин спортчилар иштирок этишмоқда.

 

"Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Чаман маҳалласида туман прокурори Ж.Санаев, масъул ташкилотлар ходимлари, тижорат банки вакиллари иштирокида навбатдаги "Прокурор ва ёшлар" учрашувни ўтказди.
Учрашув давомида "Ёшлар" ва “Аёллар" дафтарларига киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланди. Шунингдек, гулчилик фаолияти учун имтиёзли кредит олган фуқаро Очилова Дилрабонинг хонадонидаги иссиқхона билан танишди.

Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета муҳбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида эшитганмидингиз?

Машҳур Швециялик олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета муҳбирларидан бири бу хабардан янглишиб Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эьлон бериб юборади. Ўзи хақидаги некрологни ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаётини, фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида-“Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди.

Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилди

Олий суд судьяси кассация шикояти бўйича иқтисодий суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли. Назорат инстанцияси бекор бўлган бўлсада, кассация тартибида кўрилган иш такроран кўрилиши мумкин.

Қарздордан 66 миллион сўм ундирилди

  Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2020 йил 8 майдаги ҳукми билан судланган қарздор Ш.Ш.дан давлат фойдасига 66 млн 300 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро бюронинг Самарқанд туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM