Янгиликлар

Конигилнинг йўллари равон бўлган

Мамлакатимиз тараққиётида, шаҳару қишлоқларимиз равнақ топишида йўлларнинг ободлиги, уларнинг замонавий талаблар даражасида барпо этилганлиги алоҳида ўрин тутади. Шу улуғвор мақсадда истиқлол йилларида амалга оширилган буюк бунёдкорлик ишларининг беқиёс аҳамияти яққол намоён бўлмоқда.

Ветеран-жангчилар доим эътиборда

Самарқанд туманида “Veteran” ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 27 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Унда ветеранлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзолари, жамоатчилик ва ёшлар иштирок этдилар.

Кимёвий идиш ювиш воситалари саломатлик учун хавфлими?

Бугунги кунда кўпчилик аёлларимиз  уй юмушларида осон ва қулай бўлган идиш ювиш воситаларидан фойдаланади. Аммо улар унинг  қай даражада ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғига таъсир қилиши ҳақида  камдан кам ҳолларда ўйлаб кўришади. 
Барчага аёнки бугун кимё фанининг ютуқлари ва жорий этилаётган янгиликлари халқ хўжалигининг барча жабҳаларига кенг кириб бормоқда. Албатта бу жараённинг икки томони борлигига эътибор қаратмоқчимиз. Бири у талайгина қулайлик яратаётган бўлса, иккинчи томони инсон соғлиғига етказаётган зарари, деб айтиш мумкин.

Ҳар ким еган "сомса"сига пул тўлаш керак

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси ҳодимлари томонидан ўтказилган навбатдаги РЕЙД тадбирлари давомида худди шундай "сомса" еб пулини тўламаганлар аниқланди. Бир нечта улгуржи истеъмолчиларнинг етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд экан. Жумладан, Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2021 йил 09  февраль куни Самарқанд туман “Меҳробод Мева Сабзавотлари” МЧЖ электр энергияси истеъмоли бўйича 48170657 сўм дебитор карздорлиги маълум бўлди. Бу ҳолат кишини таажжублантиради албатта.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM