Янгиликлар

Паррандачилик корхонаси салкам 118 миллион сўм пеня ундиришни сўради. Бироқ суд пеня миқдорини 38 миллионга яқин қилиб белгилади. Нега?

Самарқанд туманидаги паррандачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидан бири шартнома асосида хусусий корхонага етказиб берган маҳсулоти ҳақини 2 йил деганда тўлиқ олишга муваффақ бўлган. Вақт ва даромад йўқотган фермер харидоридан пеня ундириб беришни сўради.

Даъво аризасида хусусий корхонадан ундириладиган пеня 117 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этиши кўрсатилган. Даъвогар вакили ўз кўрсатмасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга етказиб берилган маҳсулот ҳақини кечиктириб тўлаб берганлигини, шу сабабли пеня ҳисобланганлигини билдирган.

ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарорига  асосан  қарздор Д.В.дан ундирувчи Г.Ш.нинг фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

#Очиқ #Шаффоф #Адолатли

Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни (https://t.me/argos_uz) малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга, кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ва замонавий эҳтиёжларга мувофиқ бўлишига эришишга, давлат фуқаролик хизмати ходимлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатининг юқори бўлишига олиб келади.

Органик маҳсулотлар етиштириладиган ер майдонларида алоҳида белгилар ўрнатилади

“Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (33-сон, 22.01.2021 й.) қабул қилинди. 

- Қарорга мувофиқ, Органик ер майдонларига  белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

- Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар:

ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ТОПИЛИБ, ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарорига  асосан,  қарздор А.Ҳ.дан ундирувчи З.Р.нинг фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Қарздор А.Ҳ.нинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Мурожаат жойига чиқиб ўрганилди

Сайёр қабулларда билдирилаётган мурожаатларнинг бир қисми шу ернинг ўзида ҳал этилаётган бўлса, қолганлари маълум вақт ичида ўрганилиб, тегишли хулосалар чиқарилмоқда. Шунингдек, айримларини жойига бориб ўрганмасдан масалани ижобий ҳал қилиб бўлмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM