Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди

11 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Айрим тайёр маҳсулотларнинг импорт божи ставкалари кўтарилди

Қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб қатор тайёр маҳсулотларнинг импорт божи ставкалари кўтарилади.

Шу билан бирга,  божхона божи ва акциз солиғи бўйича имтиёзлар уларнинг самарадорлиги ва импорт қилинадиган товарлар турини ишлаб чиқариш бўйича  қувватларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бекор қилиниши белгиланди, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот.

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги  ташкил этилди

Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ-4486-сон, 09.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб  сув етказиб бериш бўйича харажатларнинг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмлари жорий этилади.

Шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатларидаги бюджет маблағлари улуши босқичма-босқич камайтирилади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Шавкат Мирзиёевнинг янги асари нашр этилди

"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” номли янги асари нашрдан чиқарилди.

ЎзА хабрига кўра, мазкур китоб Президент асарларининг 3-жилди ҳисобланиб, китоб 3 бўлимдан иборатдир.

Асарнинг биринчи бўлимига мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган.

Ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар белгиланди

Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4484-сон, 08.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
давлат улуши 50 % дан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўрнатиладиган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Туманда қанча аҳоли табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланган?

Бугунги кунда 19 минг 885 та хонадон табиий газ билан, 29 минг 217 та хонадон суюлтирлиган газ билан таъминланмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида барча ер усти газ қувурларининг 8,5 километр қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 4 дона газ тақсимлаш қутилари мукаммал таъмирланди, 73,3 километр газ қувурлари ҳаво босими остида тозаланди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM