Янгиликлар

“Табиий газ тармоғинининг эгаси ким: Самарқанд туманидаги ҳолат янги муаммони юзага чиқармоқда” сарлавҳали мақолага муносабат

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Kun.uz сайти орқали “Табиий газ тармоғинининг эгаси ким: Самарқанд туманидаги ҳолат янги муаммони юзага чиқармоқда” сарлавҳали мақоласи чиқди. Унда Самарқанд тумани “Ражабамин” маҳалласида яшовчи ҳусусий тадбиркор Хосият Раҳимованинг газ таъминотидаги муаммолари келтирилган. “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали масъуллари Самарқанд туман ҳокими ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи, туман прокурори ва маҳалла раиси, маҳалла нозири ҳамкорлигида ўрганишлар олиб борилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Светафор таъмирланди

Жорий йил 9 ноябрь куни Samarkand & Самаркандцы ижтимоий тармоғи орқали Самарканд тумани Нарпай кўчаси 17-сонли МТТ олдидаги  чорраҳада номаълум сабабларга кўра пиёдалар ҳаракатини тартибга солувчи светафор шикастлангани маълум қилинган.

“Гулобод тонги” газетаси таҳририяти масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилди

Бу қарорни депутатлар Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида маъқуллади.

Самарқанд туманидаги аксарият давлат мактабгача таълим ташкилотлари талаб асосида фаолият кўрсатмаяпти

Туман ҳокимлиги иш гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш давомида Оҳалик маҳалласида жойлашган 6-МТТ 53 нафар болага таомномасиз овқатлар тайёрланаётганига гувоҳ бўлинди. Карантиндан сўнг, 3 ноябрда иш бошлаган боғчада умуман озиқ-овқат захираси яратилмаган.

Бир гуруҳ ички ишлар идораслари ходимлари эътироф этилди

Самарқанд тумани ҳокимлигида 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Сайёр қабул ўтказилди

Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча сектор раҳбарлари аҳолининг ижтимоий иқтисодий аҳволини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиши белгилаб қўйилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM