Янгиликлар

Тумандаги 20-умутаълим мактабида 1 декабрь - бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан “Биз ОИТСга қаршимиз!” шиори остида расм ва иншолар танлови бўлиб ўтди.

 

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилган танловда 130 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.  
Тадбирда ёшлар ОИТС касаллиги ҳақида кенг тушунчага эга бўлишди.

Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 

“Бошқарув кадрлари портали” яратилади

“Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (959-сон, 28.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида масофавий таълим технологияларини ўз ичига олган давлат бошқарувида менежмент ва “ақлли” бошқарув принциплари босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, “Бошқарув кадрлари портали” яратилиб, 2020 йил 1 мартга қадар ишга туширилади.

Кузатувчиларга қуйидагилар тақиқланади:

-сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

- фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиш;

- сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

- сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашга, уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш.

Ҳуқуқий ахборот

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ички ишлар вазири томонидан реабилитация марказлари ташкил этилади.

(http://lex.uz/docs/3711913) Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар: 

- санитария ва гигиена норма ва қоидаларига ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган моддий-маиший шароитлар билан таъминланади;

- белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади; 

- шахсий гигиена воситалари бўлмаган тақдирда, ушбу воситалар билан таъминланади;

Туманда 804 гектар ер майдони қорамолчилик учун ажратиб берилган

Туманда 38 та қорамолчилик хўжаликлари фаолият юритаётган бўлиб, бугунги кунда улар томонидан 50,5 минг бош йирик шохли, 153,6 минг бош майда шохли қорамоллар ҳамда 3,4 минг бош сигирлар боқилмоқда. Ушбу қорамолчилик йўналишидаги хўжаликларга 804 гектар ер майдонлари ажратиб берилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида 11 минг 704 тонна гўшт  ва 33 минг 935 тонна сут маҳсулотлари етиштирилди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM