Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади
09.10.2019 - 11:10Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори (851-сон, 07.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарор билан 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу жадвалга асосланган таклифлардан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.