Янгиликлар

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армия сафларига тантанали кузатиш маросимлари бошланди.

Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.

Самарқанд туман сектор раҳбарларига мурожаат, таклиф ёки мулоҳазаларингиз борми?

Самарқанд туман сектор раҳбарларига мурожаат, таклиф ёки мулоҳазаларингиз борми? 

     Унда қуйидаги телеграм мессенджерлари орқали билдиришингиз мумкин:

     1. Туман ҳокими (Джамалов Шухрат Уракович): (97)286-60-04

Аёлларимиз ҳамиша эъзозда!

Самарқанд туманида “8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами” тонг саҳардан бошланиб, 80 ёшдан ошган кекса онахонлар ҳолидан ҳабар олинди. Улар орасида қишлоқ хўжалиги , тиббиёт ва олийгоҳларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 1926 йилда тўғилган Хуррам Жалилова, 1928 йилда тўғилган Малика Пўлатова, 1930 йилда тўғилган Фотима Хидирова, 1930 йилда тўғилган Муяссар Жўраева каби онахонлар бугунги кунда ёш авлодни тарбиялашда ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келмоқдалар.

5 минг 943 нафар бола боғчада, яна 5 минг нафари навбат кутмоқда

Самарқанд туманида 23 минг 328 нафар мактаб ёшигача бўлган боланинг 5 минг 943 нафари 55 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.

Янги тайинлов амалга оширилди

Шухрат Джумаев  2019 йил 4 март санасидан Самарқанд тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари  лавозимига тайинланди.

 

 

 

 


 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM