ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ
12.06.2020 - 17:32Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида бугунга қадар қабулхона томонидан жойларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, туман ҳокимлиги, савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, инвестиция ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қабулхона ҳузурида ташкил этилган тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши, банк ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда.