Хотин-қизлар қандай турмуш кечирмоқда?
12.06.2020 - 14:20Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб, эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
Аслида бу ишлар Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида долзарб уч ойлик доирасида амалга оширилмоқда. Негаки, ойлик доирасида пандемия оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳоли кайфиятини кўтариш, оғир шароитда яшаётган оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш борасида зарур тадбирлар белгиланган.