Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг туман болажонларига байрам табриги
01.06.2020 - 13:21Бугун - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.