Янгиликлар

Субсидия – қайтарилмайдиган маблағ кимларга берилади?

Аҳоли томорқаларида енгил конструкцияли кичик ҳажмдаги иссиқхоналарнинг кенг миқёсда қурилиши, нафақат мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишда, балки аҳолининг қўшимча даромад олиши ва фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Республиканинг ҳар бир ҳудудида Ёшлар технопарклари ташкил этилади

“Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (313-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

 Қарорга мувофиқ,  республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади. 

Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

 Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Давлат билан қўрқитманг, илтимос!

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта интернет тармоқларида “Спорт” телеканалининг икки ходими, “Футбол плюс” лойиҳаси иштирокчилари “Ўзбекистон 24” телеканалини танқид қилди. Ва ишдан бўшатилди!

Хўш, улар нима “жиноят” қилди?

Улар “Қоғоз билан “Ўзбекистон 24” каналида ҳамма нарса зўр, Ҳаёт бутунлай бошқа нарсани кўрсатяпти” дейишди. Ёки “Ўзбекистон 24” бошқа муқобил, “Сусамбил” давлатида ташкил топганми?!”, “Сардобаликлар сув тошганидан ҳам хурсанд экан” дея ташбеҳ қўллашди. Хуллас, шу ва шу каби гаплар.

МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА АТТЕСТАТ ҚАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

- Мана, онлайн тарзда сўнгги қўнғироқ чалиниб, мактабларда ўқув йили якунланди? Энди ўқувчилардан назорат имтиҳонлари олиш тартиби қандай бўлади?

- Халқ таълими вазирининг жорий йил 20 майдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилини якунлаш ҳамда ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида истисно тариқасида 2019-2020 ўқув йили босқичли ҳамда якуний назорат имтиҳонлари ўтказилмасдан якунланади.

***

- Ўқувчиларнинг йиллик баҳолари қандай чиқарилади?

Самарқанд тумани ҳокими Носир МАВЛОНОВнинг Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш бўйича туман аҳлига мурожаати

Азиз юртдошлар, ҳурматли туманимиз аҳли!

Афв этилганларнинг 12 нафари самарқандлик

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайити арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади, дейилади zarnevs.uz сайтида.

2015-2023 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM