Янгиликлар

Самарқанд туманининг 9 ойлик иқтисодий кўрсаткичларини биласизми?

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолати бўйича давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 4036 тани ташкил этди. Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони эса 2780 тани ташкил қилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 597 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил қилинди.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълумот берилган.
Қарорга мувофиқ фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг 10 га яқин қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, банд шахсларга иш стажи давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган:
— 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

Бошоқли дон экинларини экиш муддати кечикмаслиги керак

Кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида экиш, унинг парвариши бўйича барча агротехник тадбирларнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мўл ва сифатли дон йиғиштириб олишнинг асосий омилларидан бири саналади.

Президент Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

9 ойда саноат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга ўсгани қайд этилди.  Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш, бунда кичик ва ўрта бизнес корхоналарига алоҳида аҳамият қаратиш бўйича топшириқлар берилди. 

Углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

president.uz

1 ноябрдан қалбаки Хитой телефонлари ишламаслиги мумкин

2019 йилнинг 1 апрелдан юртимизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган эди.

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, бу амалиёт 3 босқичда амалга оширилади:

Муаммо бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидаги "Гулобод ёғоч" МЧЖ савдо мажмуаси олдидаги крандан оқаётган сувнинг исроф бўлаётгани танқид қилинганди.

Аниқланишича, кран "Гулобод ёғоч" МЧЖ савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, ундан ичимлик суви сифатида эмас, фақатгина дарахт ва экинларни суғориш учун фойдаланилади.

Ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда фойдаланилиши бўйича керакли тушунтиришлар берилди ва сувнинг исроф бўлиши бартараф этилди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM