Давлат билан қўрқитманг, илтимос!
25.05.2020 - 15:45Хабарингиз бор, ўтган ҳафта интернет тармоқларида “Спорт” телеканалининг икки ходими, “Футбол плюс” лойиҳаси иштирокчилари “Ўзбекистон 24” телеканалини танқид қилди. Ва ишдан бўшатилди!
Хўш, улар нима “жиноят” қилди?
Улар “Қоғоз билан “Ўзбекистон 24” каналида ҳамма нарса зўр, Ҳаёт бутунлай бошқа нарсани кўрсатяпти” дейишди. Ёки “Ўзбекистон 24” бошқа муқобил, “Сусамбил” давлатида ташкил топганми?!”, “Сардобаликлар сув тошганидан ҳам хурсанд экан” дея ташбеҳ қўллашди. Хуллас, шу ва шу каби гаплар.