Янгиликлар

Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация Самарқандда

zarnews.uz хабарига кўра, мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Мартабали меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

 

Зарурат бўлса, барча яроқсиз электр симёғочлари алмаштирилади

Деҳнав маҳалласида яшовчи Алам Ахмедов ва шу маҳалла аҳли бир неча йиллардан буён электр симёғочларининг яроқсиз ҳолга келиб қолганидан ташвишда эди. Уларни алмаштириш учун эса анчагина маблағ керак. Акс ҳолда маҳаллада истиқомад қиладиган фуқароларнинг саломатлиги хавф остида қолади.

Шу муаммонинг ечимини излаб А.Ахмедов туман халқ қабулхонасида ўтказилган туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулига келди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қанча?

Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот

2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари.

Kun.uzда эълон қилинган мақолага муносабат

Мазкур сайтда эълон қилинган “Бу пулга ўзлари уй қуриб кўришсин-чи!” - Самарқанд тумани катта “снос” арафасида” сарлавҳали мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ва унга туташ ҳудудда қурилиши режалаштирилган туристик марказ лойиҳаси билан танишиб, бу ерда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, вилоят аҳолиси учун қулай шарт-шароитга эга дам олиш маскани яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

Бугун сайлов кампанияси бошланиши эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси қарори билан 2019 йил 22 декабрь Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва вилоят, туман (шаҳар) кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM