2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди
10.12.2019 - 14:20Ҳуқуқий ахборот каналигнинг хабар қилишича, Қонун билан 2020 йилда бюджет жараёни иштирокчилари ўртасида бюджет ваколатлари тақсимланди.
Шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларга ўзгартириш киритиш тартиби белгиланди.
Қонун билан республика бюджетининг даромадлари прогнози ва харажатлари, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари белгиланди.
2020 йил учун айрим солиқлар ва тўлов ставкалари тасдиқланди.