Янгиликлар

Ташқи реклама қандай талабларга мос бўлиши керак?

Бу савол бугун кўпчиликни ўйлантирмоқда. Чунки жойларда ўрнатилган турли реклама воситалари, баннерларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори талабларига мос эмаслиги ўрганишлар давомида аниқланмоқда.

Журналист ва блогерлар учун пресс тур ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “Агросаноат тизимидаги ислоҳотлар” мавзусига бағишланган пресс тур ўтказилди. Унда республика ва маҳаллий газеталари журналистлари ва блогерлар иштирок этишди.

Зебинисо Шодиева: Ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш керак

- Айни кунларда туман аҳолиси 256 минг 800 нафарга етган бўлса, 30 дан зиёд миллат вакиллари истиқомад қилиб келишмоқда, - дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зебинисо Шодиева. - Шундан 30 ёшгача бўлган фуқароларимиз 134 минг 49 нафарни ташкил этади. Яъни, 52,2 фоиз аҳоли ёшлар ҳисобланади.

Самарқанд туманидаги “Мароқанд агро инвест” фермер хўжалиги томонидан олма, шафтоли ва гилоснинг экспортбоб навлари етиштирилмоқда

“Фермер хўжалигимиз 2016 йилда ташкил этилган, - дейди “Мароқанд агро инвест” фермер хўжалиги раиси Феруз Халимий.

Фуқаро топиб олган ов қуролини ИИБга топширди

Самарқанд вилояти ҳудудида ўтказилаётган «Тозалаш Антитеррор» ҳамда «Арсенал» тадбирлари доирасида, Самарқанд тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан, фуқаролар ўртасида ўқотар қурол ҳамда ўқ-дориларни сақламаслик юзасидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида, Самарканд туман Чаман маҳалласида яшовчи М. ўзининг яшаш уйи ер тўласини  таъмирлаётган вақтида, эски девор орасидан копга солинган яроқсиз ов куролини топиб олганлигини маълум килиб, ушбу ов куролини ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига топширди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM