Президент коронавирусдан кейин тўйлар қандай ўтказилишини маълум қилди
14.05.2020 - 12:37Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда давлат раҳбари коронавирус хавфи йўқолгандан кейин ҳам баъзи қоидалар сақланиб қолишини маълум қилди.