Янгиликлар

Маҳаллийлаштиришни кенгайтириш керак

"Stekloplastik" масъулияти чекланган жамиятида ўтказилаётган "Самарқанд вилоятида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш имкониятлари" мавзусидаги кўргазмали семинарда шуларга алоҳида эътибор қаратилди.

Унда вилоятдаги корхона-ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари, соҳага алоқадор мутахассислар бу ерда маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиш жараёни, унинг сифати билан яқиндан танишди.

Мактабгача таълимнинг янги тури жорий этилмоқда

Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори (786-сон, 18.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобиль гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади.

Абдусаттаров Тўлқин адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори бўлди

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович Молия вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович тайинланди.

А.Ҳайдаров банк иши, давлат сиёсати (ўтиш иқтисодиёти, макроиқтисодиёт), иқтисодий ривожланиш сохаларида кенг амалий билим ва тажрибасига, шунингдек, жаҳонда бу соҳанинг ривожланиш тенденцияларини яхши биладиган мутахассис ҳисобланади, дея хабар қилди Молия вазирлиги ахборот хизмати.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM