Янгиликлар

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммити дастурида кўзда тутилган тадбирлар якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди, дея хабар қилди president.uz.

Президент Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида нутқ сўзлаб, қатор амалий таклифларни баён этди.

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (868-сон, 14.10.2019 й.) қабул қилинди.

 

Ахборот хизмати ходими давлат органи ва аҳоли ўртасида кўприк вазифасини ўташи керак

Самарқанд вилоят Матбуот уйида ''Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари'' мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ахборот хизматлари учун семинар ташкил этилди

Вилоят матбуот уйида "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар ўтказилмоқда. 

Давлат қўмиталари ва идораларининг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизматлари ходимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этаётган семинарда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида" ги Қонунининг асосий қоидалари муҳокама этилмоқда. 

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM