Янгиликлар

Самарқанд шаҳрига Самарқанд туманидан неча гектар ер майдони ўтади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 июлдаги фармойиши билан Самарқанд шаҳрининг бош режасини ўзгартириш ҳамда шаҳар ҳудудини кенгайтириш масаласини қайта кўриб чиқилмоқда, дейди zarnews.uz

Самарқанд туманида бир кунда тўртта иншоот фойдаланишга топширилди

Давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган “Камелот” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилишида туман ҳокими иштирок этди.
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Гулбоғ маҳалласида ўз фаолиятини бошлаган боғчада 180 нафар болажон тарбия олади. Шундан 25 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари қабул қилиниши режалаштирилган.

Самарқанд туманида 28 минг 836 нафар фуқаронинг пенсия ва нафақа миқдорлари 1,1 баробарга оширилди

Бугун юртимизнинг ҳар бир ҳудудида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётгани маълум.

Дўстлик маҳалласида туяқуш боқилмоқда

Паррандачиликда туяқуш боқиш янги йўналишлардан бири бўлиб, мазкур фаолият тури мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ривожланиб бормоқда. Тумандаги Дўстлик маҳалласида яшовчи Шерзод Алимов ҳам маҳаллий шароитда туяқуш боқиш борасида яхши тажриба шаклланган.

Ташқи реклама қандай талабларга мос бўлиши керак?

Бу савол бугун кўпчиликни ўйлантирмоқда. Чунки жойларда ўрнатилган турли реклама воситалари, баннерларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори талабларига мос эмаслиги ўрганишлар давомида аниқланмоқда.

Журналист ва блогерлар учун пресс тур ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “Агросаноат тизимидаги ислоҳотлар” мавзусига бағишланган пресс тур ўтказилди. Унда республика ва маҳаллий газеталари журналистлари ва блогерлар иштирок этишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM