Янгиликлар

Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади

Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан "UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.

Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини асоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3 млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

Самарқанд тумани ҳокими Паррандачилик маҳалласида хисобот берди

Самарқанд туманидаги сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ходимлари, Оҳалик, Ўрта Оҳалик, Миронқул, «Паррандачилик» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Носир Мавлонов жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритди.

“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!”

Қарийб чорак асрдан зиёд вақт ўтган бўлса-да, мустақиллик тантанаси кечагидек қалбимизни қувончга тўлдираверади. Негаки, эркинлик, мустақилликни ўрнини босувчи бундай туйғу йўқ. Инсон учун бу энг улуғ бахт.
Бу йил мустақиллигимизга 29 йил тўлмоқда. Ушбу шодиёналарга муносиб тайёргарлик кўриш учун туманда қатор ишлар олиб борилиши белгиланди. Хусусан, “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган баннерлар, паннолар, пешлавҳалар бинолар, кўчаларга ўрнатилмоқда.

Туман ҳокимлигида аппарат ходимлари иштирокида навбатдаги ўқув соати ўтказилди

Унда Самарқанд тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Ярашевнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш” мавзумсидаги маърузаси тингланди.

Ташқи реклама воситалари қонун талабларига мос келадими?

Бугунги замонда рекламанинг шакллари кўпайди. Ташқи реклама, баннерлар орқали, ОАВ, ижтимоий тармоқлар ёки интернет-реклама ва ҳоказо.

Самарқанд туманида 1570 та эҳтиёжманд оиланинг 7394 нафар аъзоларига моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда

Президентимиз томонидан давлат бюджетидан пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг  ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM