Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади
19.08.2020 - 14:03Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан "UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.
Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини асоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3 млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.