Сессияда маҳалла раислари ва уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарлари огоҳлантирилди
10.08.2020 - 22:27Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг навбатдаги 8-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Н. Мавлонов олиб борди.
Дастлаб, тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида камбағаллик рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.